Наманганда 19 ёшли йигит «Nexia-3»да дарахтга урилиб, ёниб кетди
Фото: Наманган ФВБ
Наманган шаҳрида «Nexia-3» русумли автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 25 май куни соат 20:49 ларда Наманган шаҳар «Янги аср» МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 автомобиль йўлининг 87 километрида содир бўлган. Ўша куни 19 ёшли фуқаро «Nexia-3» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, арча дарахтига урилган.
ЙТҲ оқибатида автомашинада ёнғин юз берган, ҳодиса юзасидан ФВБга хабар берилгач ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига соат 21:03 да етиб бориб, ёнғинни 21:05 да фуқаролар билан бирга бартараф этган.
ЙТҲ ва ундан сўнг юзага келган аланга оқибатида автомашина тўлиқ ёниб зарарланган, ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг