Наманган театри Жанубий Кореяда концерт берди
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Жорий йилнинг баҳорида Наманганда ўтказилган 63-Халқаро гуллар фестивалига келган Жанубий Корея Республикаси санъат намоёндалари анжуманда ўзининг миллий бадиий дастурини намойиш қилган эди. Айни жараёнда гуллар шаҳри ва Буео-Гун вилоятлари ўртасида маданият соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан меморандум ҳам имзоланган. Наманган вилоят мусиқали драма театри жамоаси октябрь ойининг биринчи ҳафтасида Буео-Гунда ижодий сафарда бўлди. Ҳамюртларимиз бу ерда корейсларнинг 70- Беакже миллий фестивалида иштирок этди.
– Фестиваль қатнашчиларига махсус театрлаштирилган дастурни туҳфа этдик, – дейди театр директорининг ўринбосари Нуриддинхўжа Абдураҳимов. – Улар томонидан ижро этилган «О ялли, ялли» , «Наманганнинг олмаси» тароналари, миллий қўшиқ ва лапарлар ҳамда «Майсаранинг иши» , «Боғбон қиз» спектаклларидан намойиш этилган парчалар, доира ва карнай садолари олқишлар билан кутиб олинди.
Корейс миллий фестивали, унда ижро этилган ранг-баранг дастурлар наманганлик санъаткорларда ҳам катта таассурот қолдирди. Ижодий алоқаларни янада кенгайтириш, янги спектакллар алмашиш бўйича янги режалар белгилаб олинди.



Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг