Наманган шаҳар ҳокими қарори билан дўкони бузилган тадбиркорга компенсация пули нега тўланмаяпти?

Фото: "Халқ сўзи"
Қудратилла Нажмиддинов/“Халқ сўзи”. Наманган вилоят адлия бошқармасига Наманган шаҳар “Дамбоғ” маҳалласида яшовчи Маҳмуджон Қозоқбоевдан ариза келиб тушди. Унда фуқаро шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан бузилган “Савдо дўкони” бино-иншоотлари учун компенсация пуллари ундириш бўйича ёрдам сўраб, мурожаат қилган эди.
Маълум бўлишича, Наманган вилоятининг йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникация инфратузилмасини янада такомиллаштириш, шунингдек, магистраль кўчалар бўйида замонавий объектлар қуриш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш асосида шаҳарнинг марказий қиёфасини архитектура талаблари асосида тубдан янгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг тегишли фармойишларига асосан Уйчи кўчасида кенг миқёсдаги ишлар олиб борилиши муносабати билан турар ва нотурар жой объектларининг бузилиши пайтида ушбу фуқаронинг Уйчи кўчасида жойлашган “Савдо дўкони” бино-иншоотлари ҳам “снос”га тушган. Бироқ, мулкдорга компенсация пуллари ҳозиргача тўлаб берилмаган.
— М. Қозоқбоевнинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарарни, яъни баҳолаш ҳисоботидаги 466 186 939 сўм миқдоридаги компенсация пулини ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига даво ариза киритилди, — дейди вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Дилшодбек Абдуллаев.
Эндиликда фуқарони анчадан буён қийнаб келаётган муаммо ечимини топиб, суд қарори ижрога йўналтирилган. Шу ўринда яна ҳақли савол туғилади, шаҳар ҳокимлигининг ҳар томонлама асосланган ҳолда қабул қилинган ҳужжатини охиригача етказиш масаласини судгача етказиб келиш шартмиди?!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг