Музаффарда зафарли юриш давом этади. Эндиги рақиб жуда кучли
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз иштирокларини давом эттиряпти.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларида иккинчи ғалабасини қўлга киритди.
Биринчи беллашувда қозоғистонлик Нурлихан Шарханни енгган юртдошимиз чорак финалда нидерландиялик Михаил Коррелни ҳам соф ғалаба — иппон усули билан мағлубиятга учратди.
Энди у финал йўлланмаси учун озарбайжонлик Зелим Котсоев қарши татамига чиқади. Қайд этиш керакки, Зелим жуда кучли курашчилардан ҳисобланади. У дзюдо бўйича Озарбайжон терма жамоаси аъзоси, 2024 йилги жаҳон чемпиони, 2023 йилги Европа чемпиони ҳисобланади.
Шунингдек, озарбайжонлик спортчи 2022 ва 2023 йиллардаги жаҳон чемпионати, 2018 , 2020 ва 2021 йиллардаги Европа чемпионатларининг бронза медали совриндори ҳамдир.
Аввалроқ, япониялик яна бир дзюдочи Ирисхон Қурбонбоевани биринчи босқичда турнирдан чиқариб юборганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг