Мутахассислар: АҚШга ядро синовларини қайта йўлга қўйиш учун йиллар керак бўлади
АҚШда ядро синовларини қайта бошлаш жараёни бир неча йил вақт олиши мумкин, деб ёзади The Washington Post.
Нашрнинг маълум қилишича, президент Дональд Трампнинг ядро синовларини «зудлик билан тиклаш» ҳақидаги баёноти мутахассислар орасида жиддий хавотир уйғотган.
Экспертлар таъкидлашича, АҚШда тўлиқ ядро синовларини ўтказиш борасидаги амалий тажриба йўқолган, чунки бундай синовлар сўнгги 30 йилдан ортиқ вақт давомида ўтказилмаган. Бугунги кунда синовлар асосан компьютер моделлари орқали ёки субкритик — ядровий портлаш содир бўлмайдиган экспериментлар шаклида амалга оширилади.
Шунингдек, Невада штатидаги полигоннинг ҳозирги ҳолати ҳам синовларни тезда тиклашга имкон бермайди — у ерда капитал таъмир талаб этилади, мавжуд ускуналар эса «занглаган чуқур» деб таърифланган. Қўшимча равишда, полигонда малакали мутахассислар етишмовчилиги ҳам кузатилмоқда — кўплаб ходимлар бу ерни тарк этган ёки ишдан бўшатилган.
Аввалроқ Дональд Трамп Пентагонга ядро қуролини синовдан ўтказишни дарҳол бошлаш ҳақида топшириқ берганди. Бироқ у қайси турдаги синовлар назарда тутилаётгани — ҳақиқий ядровий портлашлар ёки бошқа кўринишдаги тестлар экани ҳақида аниқлик киритмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг