Мусобақа ғолиблари муносиб рағбатлантирилди
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан июль ойида Жалақудуқ туманида ёшлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда ёшлар томонидан билдирилган ташаббус ва таклифларини қўллаб-қувватлаб, ёшларни севимли машғулотига айланган кўча фитнесси "STREET WORKOUT" спорт тури бўйича Андижон вилояти прокурори соврини учун мусобақа ташкил этилди.
Мусобақада маҳаллалардан сараланган 200 нафардан ортиқ ёшлар ўзаро беллашдилар.
Дастлаб, ёшлар Андижон шаҳрида фаолият олиб бораётган касб-ҳунар ўргатишга ихтисослашган Моно-марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, марказдаги машғулот жараёнларини жонли кузатиш имкониятига эга бўлди.
Шундан сўнг, мусобақанинг финал босқичида ҳудудлардан сараланган энг кучли спортчилар вилоят прокурорининг соврини учун муносиб беллашиб, муросасиз ва кучли рақобат муҳитида ўтган спорт мусобақасининг якуний босқичида 12 нафар ёшлар қимматбаҳо совға, диплом ва медаллар билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг