Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига сертификат бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (652-сон, 17.10.2025 й.) билан «Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисида »ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур низом мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартибини белгилайди.
Сертификат Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 3 йил муддатга электрон шаклда берилади.
Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фанини билиш даражасини аниқлаш бўйича А+, А, Б+, Б, C+, C даражали сертификатлар берилади.
Амалий (ижодий) имтиҳон ҳамда тест синовларининг ўртача натижасига кўра:
- 70 ва ундан юқори балл олган талабгорга – А+ даражали;
- 65 – 69,9 баллга – А даражали;
- 60 – 64,9 баллга – Б+ даражали;
- 55 – 59,9 баллга – Б даражали;
- 50 – 54,9 баллга – C+ даражали;
- 46 – 49,9 балл олган талабгорга – C даражали сертификат берилади.
Шунингдек, Б+ ва ундан юқори даражали сертификат олган ўқитувчига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ойлик маошига устама берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг