Мушук сабаб янги вирус топилди
Флорида университетида (АҚШ) мутахассис илгари кўрилмаган вирус турини тасвирлаб берди. Бу кашфиёт мушук туфайли аниқланди.
Гап шундаки, Пеппер номли уй ҳайвони ўз эгаси, олим Жон Ледниккига ўлик кемирувчи олиб келди. Вирусолог уни текшириш учун лабораторияга юборишга қарор қилди. Маълум бўлишича, кемирувчи (сичқон) жейлонгвирус ташувчиси ҳисобланади.
Жейлонгвируслар илгари Африка, Осиё, Европа ва Жанубий Америкада аниқланган. Улар сутэмизувчилар, судралувчилар, қушлар ва балиқларга таъсир қилади ва одамларда жиддий касалликларга олиб келиши мумкин.
Шу билан бирга, кемирувчида топилган вирус бошқа маълум бўлган жейлонг вирусларидан генетик жиҳатдан сезиларли даражада фарқ қилади. Вирусга Гейнсвилл кемирувчи жейлонг вируси 1 илмий номи берилди.
Олимларнинг таъкидлашича, жейлонгвируслар ҳали етарлича яхши ўрганилмаган. Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, улар нафас олиш касалликлари билан боғлиқ бўлган парамиксовирус туридир.
Мутахассислар вируснинг қанчалик кенг тарқалиши мумкинлигини аниқлаш учун тадқиқот олиб бориш ниятида. Сичқонни тутган мушук Пеппер касаллик аломатларини кўрсатмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг