Мурожаатлар назоратга олинди
Халқ билан очиқ мулоқот, фуқароларнинг дарду қувончига шерик бўлиш, одамларни рози қилиш — ислоҳотларнинг асосий мезони. Чунки, бахтли одамларгина дунёни янгилашга, ўзгартиришга қодир бўлади.
Одамларнинг ҳаётдан мамнун, эртанги кунга ишонч билан яшаши учун нима керак? Албатта, халқ ичида юриб, жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш, фуқароларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилиш, мавжуд муаммоларга ўз вақтида ечим топиш лозим.
Шу маънода, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Қаҳрамон Эргашевнинг Китоб тумани сайловчилари билан учрашувлари қизғин ва кўтаринки руҳда ўтди.
Халқ вакили дастлаб Китоб тумани ҳокими Алишер Зокиров билан биргаликда «Қорабулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёшлар муаммоларини тинглади.
Юзма-юз мулоқот чоғида йигит-қизлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер ажратиш, бандлик, бизнесни бошлашга имтиёзли кредитлар олиш юзасидан бир қатор мурожаатлар келиб тушди. Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, мутасаддиларга уларни ижобий ҳал этиш бўйича тавсиялар берилди.
— Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга бўлган муносабат бутунлай ўзгарди, — деди парламент қуйи палатаси депутати Қаҳрамон Эргашев. — Давлатимиз раҳбарининг ёшлар камолотига қаратаётган доимий эътибори, айниқса, таълим ислоҳотларида яққол кўзга ташланмоқда. Ислоҳотлар муваффақияти эса ёшларнинг давлат ва қонунларга ишончини кучайтираётир.
Парламент аъзосининг учрашувлари тумандаги «Пахтаобод», «Обод» маҳалла фуқаролар йиғинларида давом этди. Халқ вакили бу ерда хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлди, одамларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди.
Аксарият муаммолар тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳал этилган бўлса, ечими узоқ вақт талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинди.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг