Муқобил энергия билан ишловчи кўчма светофор ўрнатиш ишлари давом этмоқда 

11:24 11 Март 2022 Жамият
1112 0

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Наманган шаҳар Давлатобод тумани "Спорт" кўчасида жойлашган 56-умумтаълим мактаби олдига муқобил энергия билан ишловчи кўчма светофор ўрнатилди. 

Кўчма светофор мактабга ўқувчилар келадиган вақтларида масъул ходим белгиланган жойга ўрнатади ва дарслар тугагач, яна олиб қўяди. Бу эса пиёдалар деярли кам бўлган вақтда ҳам йўлларда автомобиллар билан боғлиқ тирбандликни ҳосил қилмайди.

Мазкур қурилма лойиҳаси Фарғона политехника институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган ва вилоятдаги «Олтиариқ-инновация» корхонаси мутахассислари томонидан тайёрланмоқда. 

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 618 миллион сўм ажратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер