Муҳим қирқта қонунчилик ҳужжатлари самарадорлиги ўрганилади
Адлия вазирлиги томонидан барқарор ва самарали қонунчилик базасини яратиш мақсадида қонун ижодкорлиги жараёнларида “ақлли тартибга солиш” модели элементлари кенг қўллаб келинмоқда.
Шу жумладан, вазирлик қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича мувофиқлаштирувчи орган бўлиб, мунтазам равишда давлат органларига бу борада услубий ва методологик ёрдам кўрсатиб келади.
Хусусан, Адлия вазирлигида 2024 йилнинг 1 февралида “Амалдаги қонунчилик ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолаш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Семинарда 20дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди. Унда жорий йилда амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш жараёнларининг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 январдаги тегишли Фармони асосида 40 та муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлаётган қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсири баҳоланиши таъкидланди.
Семинар давомида ушбу баҳолаш аҳамияти ва тартиби, эришилган натижалар тўғрисида маълумот берилиб, амалдаги қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш борасида Адлия вазирлиги томонидан тушунтирилди ва муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳужжатларда кўрсатилган кўплаб мажбуриятлар тартибга солиш мақсадларига эришилганлиги ва ортиқча маъмурий юк мавжудлиги жиҳатидан қайта кўриб чиқилиши, баҳолаш натижаларига кўра самарадорлиги паст бўлган ёки кўзланган мақсадларга эришилмаган тартибга солиш воситаларини ўзгартириш, бекор қилиш ёки механизмини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши таъкидланди.
Шаҳзода ЭРГАШEВА,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультетининг 2-босқич талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг