«Муҳандислик ойлиги» ихтирочиларга қанот бағишламоқда

11:22 17 Апрель 2025 Жамият
85 0

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Технология ва саноатни ривожлантириш мақсадида апрель ойи мамлакатимизда «Муҳандислик ойлиги» деб эълон қилинди. Шу муносабат билан республикамиздаги олий таълим муассасалари ҳамда илмий ишлаб чиқариш бирлашмаларида семинарлар, инновацион ишланмалар кўргазмалари ва турли танловлар ўтказилмоқда.

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида ўтказилган бир қатор тадбирларни шулар сирасига киритиш мумкин.

— Университетимизда ойлик муносабати билан ихтирочи ва олимлар ўртасида «Энг яхши ғоя», «Энг яхши лойиҳа», «Энг яхши ихтиро», талабалар ўртасида эса «Саноатда сунъий интеллект», «Робофест» танловлари ўтказилмоқда, — дейди НДКТУнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Тўлқин Нурмуродов. — Мазкур ойлик муҳандис кадрлар тайёрлашдек давлат сиёсатининг устувор йўналишига шиддат бериши билан бирга, саноат корхоналари ва университетимиз ўртасидаги илмий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади. Бугунги кунда ўнлаб ихтиро ва ишланмаларимизга республикамизнинг саноат корхоналари, хорижий компаниялардан томонидан қизиқиш билдирилаётгани, хусусан, сувни чучуклаштиришдаги инновацион ихтиромизга Саудия Арабистонидан таклифлар олаётганимиз бунга ёрқин мисол.

Мукофот жамғармаси 100 миллион сўм бўлган «Муҳандислик ойлиги» доирасидаги танловларда университетнинг магистратура босқичи талабалари киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўз дастурлари билан иштирок этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?