Мудофаа вазирлигига 11 ой давомида 4008 та мурожаат келиб тушган. Улардан 1803 таси ижобий ҳал этилган

12:34 09 Декабрь 2022 Жамият
689 0

Фото: Архив сурат

АОКАда ўтказилган брифингда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев жисмоний ва юридик шахслардан келган мурожаатлар таҳлили бўйича маълумот берди.

Мурожаатларнинг 2333 таси Президент Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали,81 таси Бош прокуратура орқали, 1270 та мурожаат эса ташкилот почтасига келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1803 таси ижобий ҳал этилди, 1855 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат берилди, 350 таси эса бугунги кунда ўрганиб чиқилмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер