Моуриньо Венгер ҳақида: «У ҳеч қачон мени мағлуб эта олмаган»
«Арсенал»нинг собиқ бош мураббий Арсен Венгер яхшигина ижодкор ҳам ҳисобланади. Унинг қаламига мансуб My Life in Red & White номли аутобиографик китоб шундан далолат беради.
Эътиборлиси, Франциялик мутахассис ушбу асарида ўзи кўп бор даҳанаки жанг қилган принципиал рақиби Жозе Моуриньо билан яшил майдондаги тўқнашувлари ҳақида тугул унинг номини ҳам тилга олмаган экан.
Португалиялик машҳур мутахассис ушбу ҳолатга ўз репертуарига хиёнат қилмаган ҳолда қуйидагича муносабат билдирибди: "Сабаби у ҳеч қачон мени мағлуб эта олмаган. 12 ёки 14 мағлубият ҳақида китобингизда махсус саҳифа ажрата олмайсиз. Кейин нега у мен ҳақимда гапириши керак?
Китоб шундай нарсаки, у сизни хурсанд қилиши ва мағрурлантириши лозим. Мен бу ҳолатни тўлиқ тушунаман".
Маълумот учун, икки мутахассис ўзаро 19 бор тўқнаш келишган. Улардан 10 ўйинда португалиялик ғалаба қозонган бўлса, 2 баҳсда Франциялик зафар қучган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг