Москвада турли миллат вакиллари иштирокида оммавий муштлашув ҳақида хабарлар тарқалди. Миграция агентлиги Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди

17:31 08 Август 2021 Жамият
1302 0

Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Москва шаҳрида турли миллат вакиллари иштирокида этник оммавий муштлашув юз бергани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.

Агентлик ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан бундай оммавий муштлашувларда иштирок этмасликни, муаммоли ёки низоли вазиятларда ваколатли органлар ҳамда мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги дипломатик идораларига мурожаат қилишни, Россия қонунларига риоя этишни сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, оммавий муштлашувларда иштирок этиш чет эл фуқаролари учун Россия қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.

Шу билан бирга, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу муштлашувда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг иштирокини ўрганиб, зарур ҳолатда юртдошларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколати доирасида барча чораларни кўради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер