Москва музейларига “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги китоб-альбомлар совға қилинди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Бутунроссия декоратив-амалий ва халқ амалий санъати музейи ҳамда Шарқ давлат музейи раҳбариятига “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомларни топширди.
Элчи бундай маънавий-маърифий тадбирлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш, санъат, фан ва таълим соҳаларида ўзаро ҳамкорлик учун янги уфқларни очишда муҳим қадам бўлишни таъкидлади. 50 жилдлик китоб-альбомларнинг тақдимоти шунчаки хайрия акцияси эмас, балки Ўзбекистон ва Россия тарихи, анъаналари ва маданияти ўртасидаги кўприк эканлиги алоҳида қайд этилди.
Ушбу нашрлар Москванинг етакчи музейлари коллекцияларини бойитиб, Ўзбекистоннинг ноёб маданий меросини эътироф этиш ва ҳурмат қилишнинг ифодали белгисига айланади.
Бутунроссия декоратив-амалий ва халқ амалий санъати музейи директори Елена Титова Ўзбекистон ва Россия музей муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди. Ўзаро ҳамкорлик нафақат кўргазмалар ўтказиш, балки ходимлар ўртасида тажриба алмашиш, ва малака ошириш дастурларини йўлга қўйишни ҳам ўз ичига олиши мумкинлиги таъкидланди.
“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” китоб-альбомлари Ўзбекистон тарихи, санъати ва маданиятининг бойлиги ва ранг-баранглигини акс эттирувчи ноёб тўпламдир. Жилдларда Ўзбекистонда ва бутун дунё музейлари ҳамда шахсий коллекцияларда сақланаётган археологик топилмалар, меъморий ёдгорликлар, рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва амалий санъат асарларининг ажойиб суратлари ва батафсил тавсифлари ўрин олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг