«Мўйноққа мадад» веломарафони иштирокчилари Бухорога кузатиб қўйилди.
Андижон шаҳридан старт олган «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони иштирокчилари бугун Навоий шаҳридаги Фарҳод маданият саройи олди майдонидан ўз ҳаракатларини давом эттиришди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилган мазкур марафондан мақсад, экологик ва иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, кенг жамоатчилик эътиборини экологик муаммолар ечимига қаратиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат.
Марафон иштирокчиларини кузатиш тантанасида Навоий вилояти ҳокимлиги, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Хайрия веломарафонни иштирокчиларига 100 миллион сўмлик сертификат топширилди.
Веломарафон иштирокчилари шунингдек, вилоятнинг Кармана ва Қизилтепа туманларида ҳам бир муддат тўхтаб нафас ростладилар. Улар ҳудудларнинг кенг жамоатчилиги томонидан тантанали кутиб олинди. Айниқса, Қизилтепа тумани марказида ташкил этилган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Меҳмонлар туман марказидаги Маданият ва истироҳат боғида маданий ҳордиқ чиқаришди. Шу куни улар Бухоро вилоятига кузатиб қўйилди.
Темур ЭШБОЕВ,
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг