Мобил жавонга эга илк архив биноси фойдаланишга топширилди
Бугунги кунда Сирдарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимида олтита давлат архиви мавжуд бўлиб, уларда жами 550 мингдан зиёд ҳужжат сақланади.
Ховос, Мирзаобод тумани ва Янгиер, Ширин шаҳрининг архив ҳужжатларини сақлашга хизмат кўрсатувчи Янгиер давлат архиви янги биноси қисқа фурсатда қуриб, фойдаланишга топширилди.
Янгиер давлат архивида юқорида қайд этилган ҳудудларнинг ижтимоий, илмий-техникавий ва иқтисодий тарихини акс эттирувчи 100 мингдан ортиқ ҳужжатлар сақланмоқда. Уларнинг энг қадимийси 1917 йилга оид.
Замонавий ва техник жиҳатдан тўлиқ янгиланган архив биноси аввалгисига нисбатан 2 баробар кўп, яъни 200 минг ҳужжат сиғимига эга. Бинога вилоятда ягона бўлган ҳужжатларни сифатли ва узоқ муддат сақлашга мўлжалланган замонавий «мобил» жавонлар, шунингдек, зарурий жиҳозлар, компьютер жамланмалари, интернет тизими ва кузатув камералари ўрнатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг