Мобил алоқа операторлари тўловлар миқдорини ошираётгани юзасидан текширув бошланди

14:44 18 Ноябрь 2025 Жамият
369 0

Иллюстратив фото

Рақобат қўмитаси Ўзбекистонда мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун нархлар оширилаётгани юзасидан ўрганиш бошланганини маълум қилди.

Билдирилишича, қўмита томонидан мобил алоқа операторларининг нархларни ошириши асослилигини ўрганиш мақсадида жорий ой бошида тегишли тартибда сўровлар юборилган.

Бугунги кунга қадар, хизмат сифатини яхшилаш ва қамровини кенгайтириш юзасидан алоқа операторлари томонидан амалга оширилаётган харажатларнинг нархларга таъсири тўғрисида тақдим этилган маълумотлар кўриб чиқилмоқда.

Қайд этилишича, ўрганиш натижаларида операторлар томонидан рақобатга зид ҳаракатлар, хусусан мувофиқлаштирилган ҳаракатларнинг аломатлари аниқланган тақдирда ўрнатилган тартибда текшириш ўтказилади. Шунингдек, ушбу ҳолатлар тасдиқланганда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер