Мисрда фиръавн саркардасининг 3,2 минг йиллик қабри топилди
Фото: Shutterstock
Археологлар Мисрда тахминан 3200 йиллик тарихга эга қабрни топди. Эҳтимолга кўра, у фиръавн Рамзес III даврида хизмат қилган ҳарбий қўмондонга тегишли бўлиши мумкин. Бу ҳақда Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги маълум қилди.
Вазирликка кўра, қабр мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Телл-ал-Масхута археологик ҳудудидан топилган. Сағана пахса ғиштлардан қурилган бўлиб, дафн хонаси ва унга ёндош учта хонадан иборат.
Унинг ичкарисида тадқиқотчилар Рамзес III номи битилган олтин узук, шунингдек, камон ўқларининг бронза учларини топишга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, ўйма нақшли кулолчилик идишлари ва фил суягидан ясалган мўъжаз қутича топилган.
Сопол идишлардан бирида милоддан аввалги XIII асрда ҳукмронлик қилган ва тахтга ўтиргунга қадар ҳарбий қўмондон бўлган фиръавн Хоремхебнинг номи битилган. Бу қабрда Хоремхебнинг тилга олиниши сабаби номаълум бўлиб қолмоқда.
Ҳозирча дафн этилган шахснинг аниқ идентификацияси имконсиз бўлса-да, топилмаларнинг характери ва дафн этиш контексти тадқиқотчиларни қабр Рамзес III давридаги ҳарбий қўмондонга тегишли эканига ишонтирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг