Миср Ғазода 2 кунлик сулҳ ўрнатиш бўйича таклиф билан чиқди

19:42 28 Октябр 2024 Дунё
610 0

Миср Исроил томонидан Ғазо шимолидаги қамал пайтида 1000 киши ўлдирилгани сабабли томонларни икки кунлик сулҳ тузишга чақирди. Президент Ас-Сисининг режаси Ғазода сақланаётган тўрт исроиллик асирни Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларга алмаштиришни ўз ичига олади. Бу эса узоқ муддатли сулҳга йўл очиб беради. Сулҳ таклифи якшанба кунидан бери Исроилнинг тинимсиз ҳужумлари оқибатида 50 кишининг, жумладан беш журналистнинг ўлимига сабаб бўлганидан кейин авж олди.

Якшанба куни Қоҳирада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ас-Сиси 48 соатлик жанглар ва маҳбуслар алмашинуви ортидан келаси 10 кун ичида кўпроқ музокаралар олиб борилишини маълум қилди ва музокарачилар тинчлик келишувига эриша олади деган умидда.

ҲАМАС томонидан 2023 йил 7октябр куни Исроил ҳудудидаги ҳужум пайтида қўлга олинган 251 асирдан 97 нафари Ғазода сақланмоқда, жумладан, Исроил ҳарбийлари уларнинг 34 нафари ҳалок бўлганини даъво қилмоқда. Ўтган ноябр ойида бир ҳафта давом этган сулҳ давомида 100 дан ортиқ асир озод этилган.

Ас-Сиси бу режанинг Исроилга ёки ҲАМАСга расман тақдим этилганига аниқлик киритмади. Аммо Қатар пойтахти Дохада Марказий разведка бошқармаси ва Исроилнинг Моссад директорлари иштирокида можарони бартараф этиш ҳаракатлари қайта бошланди. Бу режа ҳақида Исроил ва ҲАМАС томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Миср, Қатар ва Қўшма Штатлар билан бир қаторда бир неча ойдан бери билвосита музокараларда воситачилик қилиб, унчалик муваффақият қозонмади. Якшанба куни Исроил Мудофаа вазири Ёав Галлант музокараларда “оғриқли ён беришлар“ зарурлигини ва фақат ҳарбий ҳаракатлар мамлакатнинг уруш мақсадларига эриша олмаслигини айтди.

Таҳлилчиларга кўра, АҚШ, Миср ва Қатар билан Нетаньяҳу бу сафар кўпроқ нарсани қўлга киритиши мумкинлигини ёзмоқда. Шунингдек, улар урушнинг давом этиши Исроил етакчисининг манфаатларига тўғри келишини ёзган.

“Al-jazeera” хабарига кўра, душанба куни Ғазо шаҳрининг Шужая маҳалласида бир гуруҳ одамларга қилинган ҳужумда уч киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Маҳаллий нашрларнинг айтишича, яна бир фаластинлик Нусейрат қочқинлар лагерида исроилликларнинг алоҳида зарбаси қурбони бўлган.

Аввалроқ Ғазо шимолидаги Шати қочқинлар лагерига кўчирилган фаластинликлар жойлашган Асма мактабига зарба берилиб, камида 11 киши, жумладан, уч нафар журналист ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Якшанба ва душанба куни эрталаб Исроилнинг Ғазо бўйлаб уюштирган рейдлари натижасида камида 53 киши ҳалок бўлди. Баъзи маълумотларда айтилишича, бир йилдан буён 170 нафар журналист ўлдирилгани айтилса, Нью-Ёркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ғазода ўлдирилган журналистлар сонини 131 нафар деб ҳисоблайди. Фаластин-америкалик журналист Нетаньяҳунинг мақсади Ғазони яшашга яроқсиз қилишдан бошқа стратегияси йўқлигини маълум қилди.

“Al-Jazeera” журналистининг айтишича, ҳудуднинг шимолдаги манзараси даҳшатли даражада тус олган, одамлар сув ва озиқ-овқат сўраяпти, умидсизликда қолиб, ташлаб кетилганини ҳис қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?