Мирзаободдаги кооператив анор шарбатини экспорт қиляпти
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳаитов Сирдарё вилоятига учрашуви давомида қатор тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқалар ҳолатини ўрганди.
Мазкур учрашувлар доирасида Мирзаобод туман ҳокими, сектор раҳбарлари, аграр соҳа мутахассислари иштирокида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, очиқ ва ёпиқ майдонларда маҳсулот етиштириш бўйича семинар ташкил этилди.
Тумандаги «Дехқонобод» МФЙ «Истиқлол» кўчаси 44-уйда яшовчи Аҳмаджон Тўрабоевнинг 37 сотихлик томорқасида 220 туп анор, 30 туп узум, 25 туп олма, 20 туп нок, 10 туп олхўри ва яна шунча туп ўрик етиштирилмоқда. Қолган бўш ерлардан ҳам унумли фойдаланиб, картошка, бақлажон, помидор, кўкатлар ва сабзи маҳсулотлари етиштиряпти.
Учрашув давомида ернинг ҳар бир қаричини қадрига етиш кераклиги қайд этилиб, хонадон эгаларига «Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, ёпиқ ва очиқ майдонларда маҳсулот етиштириш» номли китоб улашилди.
А.Ҳаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари «Деҳқонобод асл анори» ишлаб чиқариш кооперативининг Германиядан келтирилган махсус машиналарда маҳаллий шароитда етиштирилган анорларни қайта ишлаб, шарбат тайёрлайдиган цехда бўлишди.
Корхонага қарашли 171 гектар ер майдонида 136 800 туп анор кўчатлари, 200 000 туп анор қаламчалари парвариш қилинмоқда. Ишлаб чиқариш кооперативида бир соатда 1,5 тонна, йилига 5 500 тонна анор шарбати олинади. Шарбат замонавий технологиялар асосида тайёрланиб, юқори сифати ва табиийлиги билан ажралиб туради.
Парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари кооператив фаолияти билан танишар экан, тайёр бўлган шарбат махсус идишда қадоқланиб, экспорт қилинаётганини юқори баҳолади. Анор навларини кўпайтириш, анор кўчатларини етиштириш бўйича зарур тавсиялар берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг