Мирзаободда анордан табиий шарбат ишлаб чиқарадиган корхона иш бошлади

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Мирзаобод туманидаги “Деҳқонобод асл анори” кооперативида “Табиий анор шарбати” ишлаб чиқариш цехи ташкил этилди. Цехда бу йил 1000 тонна анорни қайта ишлаш мўлжалланмоқда.
Австриядан келтирилган мазкур линияда ўтган йилги ҳосилдан синов тариқасида тайёрланган шарбат мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.
“Ҳозир вилоятимиздаги анор етиштирувчилар билан шартномалар тузаяпмиз. Ана шу келишувларга биноан аҳоли томорқалари ҳамда фермерлардан қабул қилинадиган анорни тўлиғича қайта ишлаш ҳаракатидамиз. Яъни яна иккита цех очиш бўйича тузган режамиз амалга ошса, шарбат тайёрлаш жараёнида ҳосил бўладиган мева пўчоғи ҳамда данагини ҳам тайёр маҳсулот ҳолига келтириш имконияти яратилади. Мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида Германияда ва у ерда ташкил этилган кўргазмада бўлдик. Ва бизнинг юрт анорларининг ҳар жиҳатда юқори баҳоланганлигини ўз кўзим билан кўрдим. Яна бир эътиборли жиҳат ушбу мева ва унинг шарбатининг Европадаги нархи анча баландлигига ҳа гувоҳ бўлдим. Яъни, саноат асосида ишлаб чиқарилган 1 литр анор шарбати 49 евро экан. Бизда эса 15 минг сўм атрофида“, - дейди “Деҳқонобод асл анори” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Исроил Неъматов.
Маълумот учун айтиш лозимки, анор пўсти дунёдаги энг қимматбаҳо ва ноёб хом ашёлардан ҳисобланиб, ундан фармацевтика, лок-буёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда чорва озуқаси учун компонент сифатида фойдаланилади. Данагидан олинадиган мой эса фармацевтика ва косметика саноатида кенг қўлланилади.
Айни чоғда кооператив аъзолари Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти билан биргаликда 5 гектар ерда замонавий анорзор барпо этиш ҳаракатида. Яқин келгусида эса боғ майдонини 200 гектарга етказиб, мазкур субъект негизида анорчилик кластери ташкил қилиш кутилаётир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг