Миробод туманида тадбиркорларнинг мулкини ўзлаштирган шахслар аниқланди
Фото: Иллюстратив фото
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “A.G.» МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчилари Ф.Н ва бошқалар ўзларининг жавобгарлигидаги 501,1 млн сўмлик салқин ичимлик ва алкоголь маҳсулотларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, “M.L.» МЧЖ шаклидаги лизинг компанияси менежери Д.Ш. мижозлар томонидан тўланган жами 270 млн сўм нақд пулларни МЧЖ ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг