Мингбулоқда электр қувватидан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди

Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Наманган вилоятида ҳам ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Айни жараёнда текширувчилар Мингбулоқ туманидаги «У.С.Г.С» масъулияти чекланган жамиятига қарашли умумий овқатланиш корхонасида электр энергиясидан фойдаланишда жиддий ҳуқуқбузарлик ҳолатининг устидан чиқишди.
Гап шундаки, МЧЖ раҳбари Б.О. ва бошқалар томонидан ошхона шохобчаси электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан уланиб олган экан. Дастлабки ҳисоб-китоблар чоғида бу ерда электр қувватидан тижорат мақсадида ноқонуний фойдаланиб, 191,9 млн. сўмлик қийматдаги 71,1 минг кВт. соатлик энергия ўғирланганига аниқлик киритилди. Бундай ҳолатда айбдорларга нисбатан тезкор муносабат кўрсатилади. Жамият раҳбари Б.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган.
Айтиш лозимки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари чоғида кўплаб жойларда қонунбузилиш ҳолатларига дуч келинмоқда. Хусусан, ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 44,7 млрд. сўмлик қийматда 5523 та энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилиб, аниқланган зарардан 32,3 млрд. сўми ундирилган. Айбдорларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликдан тортиб қамоққа олиш эҳтиёт чорасигача қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг