Мингбулоқ туманида ўрдакчилик ривожланмоқда

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Бунда тумандаги фермер хўжаликларига табиий имконият — ўз ҳудудларидан оқиб ўтган закан ва зовурлар қўл келяпти. Уларда оқаётган суғоришга мўлжалланган сувлар ўрдак ва ғозлар парвариши учун тайёр ҳавза вазифасини ўтайди. Бу ишга биринчилардан бўлиб киришган “Ойбек Диёр Турсунбоевлар“ хўжалиги шу жойдан ўтган зовурнинг 500 метр узунликдаги қисмининг атрофини ўраб, ўрдакхона ташкил қилди. Айни пайтда 450 бош парранда боқиляпти Дастлабки ҳисоб-китобга кўра улардан йилига 60 минг донадан кўпроқ тухум ва 2 тоннага яқин парҳезбоп гўшт олинади.
— Биз ҳам ўрдакчилик бўйича лойиҳамизни амалга оширишга киришдик, — дейди “Илҳомжон Эшондадаевич” фермер хўжалиги раҳбари И. Абдураҳмонов. — Деҳқончилик қилаётган ерларимиз этагидан оқиб ўтган зовурнинг 600 метрдан кўпроқ қисми янги тармоқ учун ҳавза бўлиб хизмат қилади. Минг бош ўрдакни боқувга қўйяпмиз. Пировард натижа хўжалигимиз хазинасига 100 миллион сўмликдан ортиқ соф даромад сифатида кириб боради.
Маълумот учун, кейинги пайтда Мингбулоқ туманида 1,7 минг километр зовурлар таъмирланиб, уларнинг 505 километр қисмида 1,4 минг тонна парранда гўшти ва 1,2 млн дона тухум етиштириш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 32 та фермер хўжалиги ва 15 та якка тадбиркор томонидан 50 та ўрдакхона ташкил этилиб, 40 минг дона парранда парваришлана бошланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг