"Миллий тикланиш" партиясига янги раис сайланди
Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган XV Пленумида ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати "Халқ сўзи"га маълум қилган.
Бугунги кунгача Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Сарвар Садуллаевич Отамуратов «Ўзагросуғурта» акционерлик жамияти раҳбари этиб тайинланганлиги боис, ўз ҳоҳишига мувофиқ партия етакчилигидан озод этилди.
Унинг ўрнига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Келдиевич Қодиров Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси этиб сайланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг