Миллий стратегия доирасида 7 та қонун, 8 та Президент фармон ва қарорлари, 3 та Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди
Жорий ярим йилликда Миллий стратегия доирасида 7 та қонун, 8 та Президент фармон ва қарорлари, 3 та Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди, 1 та халқаро шартнома ратификация қилинди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари Ғулом Мирзаев маълум қилди.
Ўтган олти ойда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 62 та банди бўйича чора-тадбирлар бажарилди.
Соҳага алоқадор учта муҳим ҳужжат:
— БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларини амалга ошириш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаси;
— Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачи (Ф.Ни Аолайн) тавсияларини бажариш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаси;
— Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қоидаларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистоннинг Дастлабки миллий маърузаси ишлаб чиқилди.
Январь-июль ойлари давомида Миллий марказ томонидан инсон ҳуқуқларига оид 15 та китоб тайёрланди ва чоп этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг