Миллий сертификат имтиҳонлари 2022 йил декабрь ҳамда 2023 йил январь ойида ҳам ўтказилади

22:01 28 Ноябрь 2022 Жамият
476 0

Ҳозирда она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан ушбу фанлардан ҳам миллий сертификат имтиҳонлари ўтказиладими деган мазмунда кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Маълумки, 2022 йил 24 октябридан 12 ноябрига қадар my.dtm.uz сайти орқали математика, физика, кимё ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳонларида қатнашиш истагини билдирган талабгорлар рўйхатга олинган эди.

Давлат тест маркази берган маълумотларга кўра, мазкур имтиҳон тест синовлари 2022 йил 4 декабрь ва 18 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумот ўрнида айтиш лозимки, Давлат тест маркази томонидан миллий сертификат имтиҳонлари 2023 йил январь ойида ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Бунда имтиҳон синовлари физика, кимё ҳамда она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанларидан бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?