Миллий малака тизимини такомиллаштириш бўйича халқаро семинар-тренинг ўтказилди

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Жорий йилнинг 27 февралида «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси, Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ҳамда ЮНEСКО ҳамкорлигида Эстония миллий малака тизими тажрибасига бағишланган «Малакаларни тан олиш ва валидация тизимини такомиллаштиришда Эстония тажрибаси» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинарни Миллий малака тизимини ривожлантириш институти директори Анвар Аллабергенов ва ЮНEСКО офиси вакили Сара Эл Аттар очиб берди. Тадбирда халқаро экспертлар, Тармоқ кенгаши вакиллари, масъуллар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Семинар меҳмони, Эстония Малакалар органининг Академик маслаҳатчиси ва халқаро эксперт Олаф Аарна Эстониянинг миллий малака тизимини шакллантириш ва жорий этиш тажрибаси ҳақида маъруза қилди. У малакаларни тан олиш, валидация жараёнлари ҳамда сифатни таъминлаш механизмлари бўйича тақдимот ўтказди.
Семинарда иштирокчилар Ўзбекистонда миллий малака тизимини мустаҳкамлаш, таълим ва меҳнат бозорини ривожлантириш стратегияларини такомиллаштириш масалалари бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, Эстония тажрибаси асосида миллий малака тизимини халқаро стандартларга уйғунлаштириш борасида таклифлар билдирилди.
Тадбир якунида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ва Эстония Малакалар органи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ушбу семинар-тренинг миллий ва халқаро экспертлар ўртасида тажриба алмашиш имкониятини яратиб, Ўзбекистонда меҳнат бозори талабларига мос келадиган миллий малака тизимини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг