Миллий гвардия бўлинмаларида ёшлар иттифоқининг 44 та бошланғич ташкилоти фаолият олиб боради

14:59 06 Декабрь 2023 Жамият
353 0

АОКАда миллий гвардия раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари учун ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ушбу бошланғич ташкилотларда уларда 44 нафар етакчи, 176 нафар йўналиш сардори фаолият олиб бормоқда.

Ўтган давр мобайнида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва 5 муҳим ташаббус лойиҳаси доирасида маҳалла ва таълим муассасаларида жами 19 238 та тадбир ўтказилиб, унда 1 594 235 нафар ёшлар (шундан 192 495 нафари уюшмаган ёшлар) иштирок этди.

Шунингдек, Миллий гвардия ҳузурида “Ёшлар иннавоцион маскани” ва “Болалар психологик маркази” фаолияти йўлга қўйилди ва марказда 10 дан ортиқ тўгарак иш олиб бормоқда.

Бундан ташқари, Марказнинг биринчи қаватидаги “Ёшлар инновацион маскани” да ёшлар учун аэромоделлаштириш, IT дастурлаш, робототехника бўйича тўгараклар фаолият юритиб келмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер