Миллий архив фондига киритилган ҳужжатлар бўлмаган — "Ўзархив" "макулатура"га сотиб юборилган ҳужжатлар ҳақида

23:11 15 Декабрь 2020 Жамият
1096 0

Аввалроқ, Яккабоғ туман давлат архивчиси архив ҳужжатларини сотиб юборгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу хабарга «Ўзархив» агентлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Унга кўра, Яккабоғ тумани давлат архивида мазкур воқеа 13 ноябрь куни соат 18:00 дан кейин содир бўлган бўлиб, шу куни ўзининг ғараз ниятини амалга оширмоқчи бўлган шахс архивда вақтинча сақланадиган бирламчи ҳамда йўқ қилишга ажратишга тайёрланаётган бухгалтерия ҳужжатлари бўлган ҳужжатларни архивдан олиб чиқишга муваффақ бўлган.

Архив томонидан мазкур ҳолат зудлик билан аниқланиб, туман Ички ишлар органига хабар берилган.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда ҳужжатларни мавжудлик ҳолатини текшириш юзасидан Ишчи гуруҳи тузилиб, ҳужжатлар таркиби ўрганилмоқда.

Дастлабки ўрганиш жараёнларида архивдан олиб чиқилган ҳужжатлар таркибида доимий сақловдаги Миллий архив фондига киритилган ҳужжатлар бўлмаганлиги, фақатгина вақтинча сақловдаги бухгалтерия ҳужжатлари бўлганлиги аниқланди.

Ўрганишнинг якуний натижалари бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер