Метан «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилди
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли метан «заправка»лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб ошган. Шу боис магистраль газ қувурларида босимнинг пасайиши кузатилмоқда.
Шундай ҳолларда биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.
Шу муносабат билан, бугун, 4 март куни соат 19:00 дан 5 март куни соат 10:00 гача республикадаги метан «заправка»лар фаолиятига вақтинчалик чеклов жорий этилади.
«Мазкур чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлашга қаратилган», дейилади вазирлик хабарида.
Қўшимча қилинишича, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.
Энергетика вазирлиги, шунингдек, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг