Мeни «айбим» бор, мeн ҳам тошкентликман — Шерзод Шерматов тошкентлик ёшлар эрка бўлиб кетгани ҳақида гапирди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивали доирасида ташкил қилинган учрашувда ёшлар масалаларига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» мухбири Инобат АҲАТОВА хабар берди.
Учрашувда вазир ёшлардан 5 ташаббус ҳаракатини мактабларда кенгроқ жорий қилиш юзасидан таклифлар сўраганида, бир ёш ахборот технологияси соҳасида танловлар ўтказиш ва унда ёшларни шаҳар ёшлари ва қишлоқ ёшлари тоифасига бўлишди сўради. Иштирокчининг фикрича, қишлоқларда ўқиётган ёшлар бу йўналишда анча орқада қолмоқда ва бу каби танловларда асосан тошкентликлар ғолиб бўлмоқда.
«Мeни «айбим» бор, мeн ҳам тошкентликман. Лекин тошкентликлар мендан хафа бўлмасин танловларда тошкентликлар ютаётгани йўқ. Ҳаммаси асосан ҳудудлардан ютяпти. Чунки тошкентликлар хафа бўлмасину, кўпчилиги эрка бўлиб кетган.
Ҳамма шароити бор ўқимайди, ишламайди.Уйда WiFi бор, планшети бор, телефони бор, нотбуки бор, лекин ўқимайди, ҳаракат қилмайди», деди вазир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг