Мен учун фарзандимнинг саломатлигидан қимматроқ нарса йўқ — косонлик ота
Фото: “Халқ сўзи”
Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бир пайтнинг ўзида икки нафар беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди.
Дастлаб бир неча йилдан буён сурункали буйрак етишмовчилигидан азият чекиб, доимий равишда гемодиализ муолажаларини олиб келган 26 ёшли косонлик беморга отасининг бир буйраги кўчириб ўтказилди.

Худди шундай дарддан азият чекаётган яна бир чироқчилик беморга ўз ўғлининг бир буйраги трансплантация қилинди.
— Бундан тўрт-беш йил илгари фақат хорижда бажариб келинган инсон аъзолари трансплантацияси ўзимизда — Қарши шаҳрида амалга ошириляпти, десангиз одамларга эртакдек туюлар эди, — дейди марказ бош шифокори Жамшид Диёров. — Ўтган йили марказимизда пойтахтимиздан келган мутахассислар ва маҳаллий шифокорлар иштирокида бемор эркакка турмуш ўртоғининг бир буйраги муваффақиятли тарзда кўчириб ўтказилган эди.

Бугун яна 2 нафар беморда буйрак трансплантацияси амалга оширилди. Бир тасаввур қилинг: бу каби ноёб жарроҳлик амалиётлари ҳаётдан умидсиз бўлиб қолган беморларга қанча нажот беради, оилаларга қанчалик чексиз қувонч олиб киради.
Қайд этиш жоизки, Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида биргина жорий йилнинг олти ойи давомида 110 нафар беморда ноёб, мураккаб, юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари бажарилди. Бу жаҳон тиббиётининг энг илғор ютуқлари вилоятга жадал кириб келаётганининг ёрқин ифодасидир.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг