Мен учун бундан улуғ бахт, бундан буюк шараф ва масъулият йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас — Шавкат Мирзиёев халқ ишончи ҳақида
— Бугун сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилинган Янги Ўзбекистон стратегияси, ҳеч шубҳасиз, сайловолди учрашувларида жамоатчилигимиз, халқимиз томонидан билдириладиган қўшимча фикрлар, таклиф ва ташаббуслар ҳисобига, янада бойитилади ва такомиллаштирилади, — деди Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП съездида. — Шу асосда ушбу Дастуримизни ҳар томонлама мукаммаллаштириб, барчамиз бир жону, бир тан бўлиб, биргаликда амалга оширишимиз лозим.
Ушбу Стратегия – эл-юртимизнинг ислоҳотларимизга бўлган ишончи, шу йўлдаги амалий ҳаракатларидан куч-қудрат олиб, бутун халқимизни Янги Ўзбекистон ғояси атрофида бирлаштирадиган, том маънодаги умуммиллий дастурга айланиши учун бутун халқимиз аввало, партиямиз аъзолари астойдил биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Чунки, бу Стратегия мард ва меҳнаткаш халқимизнинг азалий орзу-интилишлари ва туб манфаатларини ифода этишга қаратилган.
Халқ ишончи қандай буюк қудрат ва илҳом манбаи эканини, ўтган йиллар давомида барчамиз чин юракдан ҳис этиб келмоқдамиз, десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз.
Айнан ана шу буюк ишонч энг қийин дамларда бизга умид ва мадад берди, вужудимизга – куч, руҳимизга қанот бағишлади.
Бизга тоғдек таянч бўлиб турган мўътабар нуронийларимиз, меҳрибон оналар, азамат ака-укаларимиз, оқила опа-сингилларимиз, навқирон авлодимизга таяниб, танлаган йўлимиздан дадил илгари бормоқдамиз.
Ана шу юксак ишончга муносиб бўлиш, халқимиз, Ватанимиз манфаатлари ҳамда унинг бахт-саодати йўлида, бор куч-ғайратим, билим ва салоҳиятимни сафарбар этиш, мен учун ҳамиша ҳаётимнинг мазмуни бўлиб келган ва бундан кейин ҳам, ҳамиша шундай бўлиб қолади.
Мен учун бунд́ан улуғ бахт, бунд́ан буюк шараф ва масъулият йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг