Медаллар бўйича 15 та мамлакат қаторидан жой олиш учун имкониятимиз бор

16:48 13 Август 2021 Спорт
1149 0

Учрашувда 2024 йилда бўладиган Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўриш масаласига тўхталиб ўтилди.  янада муҳим аҳамиятга эгадир.

— Бўлғуси Олимпиада олдидан футбол, баскетбол, гандбол, чим устида хоккей, регби, волейбол сингари жамоавий спорт турлари бўйича ҳам йўлланмаларни қўлга киритиш асосий мақсадимиз бўлиши зарур — деди давлатимиз раҳбари. 

Шу муносабат билан қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Биринчидан, мамлакатимиз спорт делегациясининг Токио Олимпиадасидаги иштирокини ҳар томонлама чуқур таҳлил этиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни сарҳисоб қилишимиз керак.

Шу мақсадда спорт менежменти бўйича нуфузли халқаро компаниялардан бирини жалб этган ҳолда, мамлакатимизда ушбу соҳада бошқарув тизимининг ҳар бир бўғинини аудитдан ўтказиш мақсадга мувофиқ.

Шу боис Миллий олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда жорий йил якунига қадар аудит натижаларига асосан жисмоний тарбия ва спортни ҳамда спорт федерациялари бошқарув тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Келгуси Олимпия ўйинларига ҳар томонлама тайёргарликни шу бугундан бошлашимиз керакли таъкидланди. Аниқ мақсад қўйиб, астойдил ҳаракат қилсак, албатта натижага эришимиз айтилди.

Мисол учун, Парижда бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпиадага 100 дан зиёд лицензияни қўлга киритиш ва медаллар бўйича етакчи 15 та мамлакат қаторидан жой олиш учун ҳамма имкониятларимиз бор.

Шу билан бирга, барча шаҳар ва туманларда тегишли спорт турларини ривожлантириш ва зарур шароитлар яратиш чораларини кўриш бугунги кун талабидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?