“Матонат” фильми яна бир халқаро кинофестивалда эътироф этилди

17:56 10 Октябр 2022 Маданият
947 0

Шу йилнинг 3-7 октябрь кунлари Беларусь давлатининг Минск шаҳрида МДҲ мамлакатларининг “EВРАЗИЯ.DOC” VII ҳужжатли фильмлар фестивали бўлиб ўтди. Унда 12 та давлатдан 32 та фильм иштирок этиб, 4 нафари ғолибликни қўлга киритган. Ушбу фестивалда режиссёр Шуҳрат Маҳмудов “Матонат” фильми учун мукофотланди.

"Матонат" фильми Агентлик ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" томонидан суратга олинган. Мазкур ҳужжатли фильм II жаҳон урушида қатнашган 101 ўзбекистонлик юртдошимиз ҳақида бўлиб, фильм урушда Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳамда Голландиянинг Амерсфорт шаҳрида жойлашган концлагерларда ҳалок бўлган ўзбек аскарларига бағишланади.

Фильм сценарий муаллифи Розиқа Мергенбаева, операторлар Рифкат Ибрагимов, Рустам Магадиев, рассом Бектош Ражабов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер