Математика ва спорт: таълимда фин тажрибаси қай даражада самарали?
Фото: Халқ сўзи
Анъанавий усулдан чекинган ҳолда математика дарсини спорт билан боғлаб ўтказиш ўқувчига қанчалик даражада фойдали ва қизиқарли бўлиши мумкин?
Ушбу савол Навоий шаҳридаги 7-сон умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган «Таълимдаги ўқитиш методикаси бўйича Финляндия тажрибаси» ўқув–амалий семинарига келган навоийлик ўқитувчиларга аввалроқ берилса, аксариятининг камида энсаси қотарди.
Аслида эса Финляндия таълим тажрибасида фанларни ҳаётий жараёнлар, инсон учун қизиқарли ва фойдали машғулотлар билан боғлаб ўқувчига тушунтириш оддий қоида ўргатишдан кўра бир неча баравар самарали натижа бериши амалда исботланган.
— Мақсад таълим таълим самарадорлигига эришиш экан, ўқувчида унга қизиқиш уйғотмасдан натижага эришиш мушкул, — дейди Навоий вилояти ҳокимининг таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси, финляндиялик профессор Ханне Коли. — Қизиқиш эса ўз навбатида ўқувчининг фаоллигини оширади.
Ўқув-семинарда Ханне Коли хоним дарсларни ўтишда ўқувчи ҳар доим фаол бўлишини таъминловчи яна бир қатор услубларни тақдим этди. Шунингдек, қирқ беш минутлик дарс мобайнида вақтни тўғри тақсимлаш бўйича тавсиялар берди.
— Семинарда ўқувчининг нимани билишга қизиқишини аниқлаш, шу асосда унга мавзуни етказиш, сингдириш услублари тушунтирилди, — дейди семинар иштирокчиси, педагог Майрам Расулова. — Бу борада иштирокчи ҳамкасбларимизнинг ҳам креатив ишланмалари тақдим этилиб, кенг муҳокама ўтказилди. Уларни фин таълим тажрибаси асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Финляндияда таълимдаги ўқитиш методикаси стартдан финишгача тамойилига асосланган бўлиб, уларда «қолоқ ўқувчи» деган қарашнинг ўзи йўқ. Мавзуни тушуниб олмагунча ўқувчи билан шуғулланишади, бунда муайян вақт белгиланмайди. Шунингдек, ўқитиш тоталитар услубда эмас, балки 50х50, яъни интерфаол услубда амалга оширилади. Энг муҳими, ўқув-методик қўлланмалари ҳар йили янгиланиб, дарсликларни тайёрлашда ўқитувчилар бевосита иштирок этар экан.
Семинар-тренинг ўқитувчиларнинг янги услублар ҳақида тушунчага эга бўлиши билан бирга ўзаро тажриба алмашишида айни муддао бўлди.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг