Матбуот билан ҳамнафас умр
Фото: Халқ сўзи
Бугун таниқли ижодкор, моҳир публицист, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Шуҳрат ЖАББОРОВ табаррук 70 ёшга тўлди.
У ўз меҳнат фаолиятини «Ўқитувчилар газетаси» (ҳозирги «Маърифат») газетасида бошлади. Шундан сўнг «Қишлоқ ҳақиқати» (ҳозирги «Қишлоқ ҳаёти») газетаси, «Муштум» журнали, «Ўзбекистон овози» газетаси таҳририятларида фаолият кўрсатди. 1997 йилдан 2000 йилгача нуфузли идорада меҳнат қилган ижодкор 2000 йилдан «Халқ сўзи» газетасида ижодини давом эттирди. Айни пайтда ушбу газета Бош муҳаррирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
Қарийб ярим асрлик меҳнат фаолияти давомида у ўзининг долзарб мавзулардаги мақолалари, публицистик чиқишлари билан ўқувчилар эътиборини қозонди.
Биз қадрли ҳамкасбимизни бугунги қутлуғ ёш билан муборакбод этиб, унга узоқ умр, мустаҳкам тани сиҳатлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз! Келгуси ижодий фаолиятига муваффақиятлар ёр бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз.
«Халқ сўзи» ҳамда «Народное слово»
газеталари таҳририяти жамоаси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг