Маст ҳайдовчи инспекторнинг ўлимига сабабчи бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ отряди учинчи сафарбар гуруҳи инспектори, сафдор Данияр Қаирбоев ўз хизмат вазифасини бажариш пайтида ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
2021 йил 21 март куни Мўйноқ тумани ҳудудидаги 4Р-173 автомобиль йўлининг 91-93 километри оралигида ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида УАЗ-3303 русумли автотранспорт воситасини тўхтатиш вақтида уни маст ҳолда бошқариб келаётган ҳайдовчи инспекторни уриб юборди.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатда тан жароҳатини олган инспектор шифохонада ўзига келмасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг