Машҳур ҳинд кино юлдузи Ҳема Малини Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этади
«Ипак йўли дурдонаси» XVI Тошкент халқаро кинофестивалида машҳур ҳинд кино юлдузи Ҳема Малини ва кинорежиссёри Умеш Меҳра иштирок этади.
«Қадрли дўстларим ва ўзбек халқи, мени халқаро кинофестивалга таклиф қилганларингиз учун миннатдорлик изҳор қиламан ҳамда тез кунларда Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашувларни интиқлик билан кутиб қоламан», деб таъкидлаган Ҳема Малини ўзбек кино ихлосмандларига қилган видеомурожаатида.
Киноактёр, продюсер, режиссёр, раққоса ва сиёсатчи Ҳема Малини «Зита ва Гита», «Қасос ва қонун», «Самрат» ҳамда бошқа фильмларда ўйнаган роллари билан яхши таниш. Унинг машҳурлиги, айниқса, «Али бобо ва қирқ қароқчи» фильми кино экранларига чиққанидан сўнг янада юксакликка кўтарилган.
Кинотомошабинлар унинг сўнгги йилларда тушган фильмларидан бири — «Вир ва Зара»ни ҳам катта қизиқиш билан кутиб олган.
XVI Тошкент халқаро кинофестивали жорий йил 15-19 сентябрь кунлари ўтказилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг