Masdar шамол электр станциялари сунъий интеллект билан жиҳозланмоқда

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Masdar ва Mubadala компаниялари билан ҳамкорликнинг тамал тоши мамлакатимиз Президентининг 2019 йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи доирасида қўйилган эди. Ўшанда электр станциялари қуриш бўйича шартномалар имзоланиб, Masdar компанияси шамол электростанциясини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишни таъминлаш вазифаларини ўз зиммасига олган.
Шу асосда компания Зарафшон шаҳри атрофида қуввати 500 МВт.га тенг бўлган дунёдаги энг йирик шамол электр станцияларидан бирини қуриб берди. Қайта тикланувчи энергия манбаларининг замонавий технологияларини жорий этиш, электр энергиясини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган табиий газ ҳажмини йилига 175 млн куб. метргача, атмосферага карбонат ангидрид чиқариб ташлашни йилига 1,1 млн тоннагача камайтириш имкониятини тақдим этди.
— Шамол электр станцияси йилига 500 000 дан ортиқ уй хўжаликлари истеъмолига тенг бўлган 1,9 гВт/с мақбул ва арзон электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳисобига республикамизда энергия мувозанати диверсификациясини таъминламоқда, — дейди Навоий “Магистрал электр тармоқлари” филиали директори Алишер Рўзиев. — Мазкур лойиҳа асосида Зарафшон шаҳри ва Томди тумани ҳудудидаги шамол электр станцияларига ушбу мосламалар тўлиқ ўрнатилиб, айни кунларда Зафаробод ҳудудидаги станцияда ҳам мазкур тадбирлар олиб борилмоқда.
Mазкур мосламадаги сунъий интеллект дастурига “Қизил китоб”дагидек қушлар киритилади. Мослама уларни бир километргача бўлган масофа олисликда аниқлаб, парракларга яқинлашиши билан генератор фаолиятини тўхтади. Ўтиб кетиши билан яна ҳаракатга келтиради. Ушбу мослама қушлар миграцияси пайтида ниҳоятда юқори самара беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг