Марокаш терма жамоаси Африка кубогида иштирок этмайди

23:13 12 Январь 2023 Спорт
1564 0

Фото: Reuters

Марокаш терма жамоаси 13 январь — 4 февраль кунлари Жазоирда бўлиб ўтадиган Африка кубогида иштирок этмайди. Бу ҳақда Марокаш қироллиги футбол федерацияси расмий сайтида маълум қилинди.

Марокаш жамоаси Жазоирга уча олмайди, чунки "Royal Air Maroc" миллий авиаташувчисига мамлакатлар ўртасидаги зиддият туфайли ушбу давлат ҳаво ҳудудига кириши тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоаси ярим финалга қадар етиб келган эди. Эътиборлиси, ушбу Марокаш бундай натижага эришган Африка қитъасининг биринчи терма жамоаси бўлди. Марокашликлар жаҳон чемпионатида ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Улар плей-офф босқичида Испания ва Португалия терма жамоаларини мағлуб этишди. 1/2 финал босқичида эса французларга имкониятни бой беришди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Хорватияга ютқазиб қўйди.

Аввалроқ, Марокашдаги стадионга «ПСЖ» футболчиси Ашраф Ҳакими номи берилгани ҳақида хабар берилганди.

Марокаш терма жамоаси аъзолари Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги иштироки учун оладиган мукофот пулларини камбағал ватандошларига хайрия қилиши маълум бўлган эди.

Бу ҳақда хабар берган журналист Холид Бейдуннинг айтишича, пул камбағал ватандошларга ёрдам бериш учун йўналтирилади. Жамоанинг турнирдаги иштироки учун 25 миллион доллар мукофот пули ажратилган.

Ўтган йилнинг 15 декабрь куни терма жамоа ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиеш жаҳон чемпионатидаги иштироки учун ажратилган мукофот пулини хайрия қилган эди. Футболчи 2015 йилдан бери терма жамоада ўйнагани учун пул олмайди. У барча маблағни хайрия ишларига сарфлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер