Марказий Осиёда илк бор: Ўзбекистонда 3D форматидаги тўлиқ метражли анимацион фильм премьераси бўлиб ўтди
Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси» номли янги анимацион фильмнинг тантанали тақдимоти ўтказилди.
Болалар контентини ривожлантириш маркази буюртмасига асосан «Лола Animation» студияси томонидан яратилган ушбу лойиҳа минтақадаги илк 3D форматидаги тўлиқ метражли мультфильм сифатида тақдим этилди.

Тадбирда халқаро доира вакиллари, жумладан, The Walt Disney Company витсе-президенти, 8 карра «Эммй Award» мукофоти совриндори Ҳайма Вашингтон ҳамда маҳаллий маданият ва санъат намояндалари иштирок этишди.
Фильм ҳақида асосий маълумотлар:
Жанри: Фантастик саргузашт;
Аудиторияси: 5 ёшдан юқори бўлган болалар ва кенг жамоатчилик;
Ғояси: Дўстлик, жасорат, инсоф ва ватанпарварлик каби умуминсоний қадриятлар.

Фильм қаҳрамонларига Беҳзод Муҳаммадкаримов, Алишер Узоқов, Шаҳзода Муҳаммедова, Жаҳонгир Хўжаев ва Улуғбек Шодибеков каби таниқли санъаткорлар овоз берган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бойир Холмирзаев интервью давомида лойиҳанинг аҳамиятига тўхталиб: «Ушбу мультфильм болалар учун яратилган энг шарафли ишлардан бири бўлди. Мураккаб жараён бўлишига қарамай, барча ижодкорлар бу ишга сидқидилдан ёндашган», — дея таъкидлади.

Мазкур анимацион фильм болаларда ижобий қаҳрамонлик образини шакллантириш, ўз-ўзига ишонч, фидойилик, эзгуликка интилиш, Ватанга муҳаббат ва жамият олдидаги масъулият ҳисларини кучайтиришга хизмат қилади.
Машҳура Алимардон, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг