Марғилон шаҳрида Рақамли технологиялар маркази иш бошлади
Технопарк биноси 120 дан ортиқ иш ўринга мўлжалланган бўлиб, 25 янги ахборот технологиялари соҳасида хизмат кўрсатадиган корхоналарни жойлаштириш имконияти мавжуд.

Мазкур Технопаркда корхоналарга ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур инфратузилма,яъни замонавий лабораториялар, коворкинг марказ ҳамда офис майдонлари тақдим этилган. Уларга рақамли технологиялар, маркетинг, юридик ва бошқа консалтинг хизматлари ҳам кўрсатилади. Яқин келажакда технопарк резидентлари ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро кооперация алоқалари йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Янги марказнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, расмийлар,кенг жамоатчилик вакиллари, фаол ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Эътиборли жиҳати шундаки, эндиликда марказда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали, Фарғона политехника институти ҳамда Тошкент техника университети Фарғона филиали талабалари учун турли хил амалий машғулотлар, лаборатория дарслари ўтказилади.

— Фарғона вилоятида 71 минг ёшлар чет элга иш излаб чиқиб кетган, 49 мингдан ортиқ ёшлар эса ишсиз эди, -дейди Рақамли технологиялар маркази директори Бахром Жалилов. - Ушбу ёшларни масофадан интернет орқали IT хизматларни кўрсатишга ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритишга ўргатилса, ишсиз ёшларнинг ўзи қолмайди.Чунки рақамли технологиялар ва дастурлаш асослари бўйича 15 мингдан ортиқ талаба ва ёшлар ўқитилиши режалаштирилган. Келажакда бу орқали IT соҳасида дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчи 70 дан ортиқ янги корхоналар ташкил этилади. 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади ҳамда
80 та масофадан IT-хизматларини кўрсатувчи фрилансерлар пайдо бўлади. 500 дан ортиқ кўнгиллиларга дастурлаш, робототехника, 3D архитектура, киберспорт йўналишида амалиёт ўтилади. 1,5 мингдан ортиқ давлат ташкилотлари ходимлари IT соҳасида малакаларини оширадилар.
Бундан ташқари, ITсоҳасида дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчи корхоналар томонидан электрон тижорат, IT ва бизнес консалтинг, қишлоқ ва сув хўжалиги, робототехника, таълим ва масофавий таълим ҳамда бошқа соҳаларда рақамли технологиялар жорий этилмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Россия Федерацияси Перм шаҳрида жойлашган “Morion digital”, “Технопарк Перм” , Беларусдаги “ПВТ”, Россия федерациясининг "Скольково” технопарклари ҳамда АҚШ да фаолият юритадиган IT-Парк ваколатхонаси билан яқин ҳамкорлик ўрнатган ҳолда 2022 йилда бу ерда умумий хизматлар хажми 20 млрд. сўмга етказилиши режалаштирилган.
Элёржон ЭҲСОНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг