Марғилон гиламлари ташқи бозорга чиқарилмоқда

13:31 21 Ноябрь 2022 Жамият
498 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилоятининг ипакчилар шаҳри – Марғилонда саноат усулида ишлаб чиқарилаётган гиламлар хорижга экспорт қилинмоқда.

Тадбиркор Рўзиматжон Салимов раҳбарлигидаги «Тўёна» масъулияти чекланган жамиятида йилига саноат усулида 60 минг квадрат метр гилам ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда 150 нафардан ортиқ киши бандлиги таъминланган. Маҳсулот ички бозорда харидоргир бўлиб улгургач, хорижий давлатларга экспорт қилишга киришилди. Шу кунларда тажриба тариқасида дастлабки гиламлар Қирғизистонга жўнатилди.

— Ҳозирда корхонада қиймати 12 миллиард сўмга тенг бўлган янги лойиҳа амалга ошириляпти, — дейди тадбиркор Р. Салимов. — 2023 йилнинг январь ойида фойдаланишга топшириладиган янги тармоқ гилам ишлаб чиқариш қувватини йилига яна 15 минг квадрат метрга ошириш ҳамда 30 та қўшимча иш ўрни яратиш имконини беради.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер