Мақсадимиз Ўзбекистонда туризмнинг ҳар бир йўналишини юқори нуқтага олиб чиқиш — Умид Шадиев

10:48 18 Октябр 2023 Сиёсат
292 0

Бугун, 17 октябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеяси тадбирлари доирасида Халқаро инвестиция форуми (“Global Invesment Forum”) расман ўз ишини бошлади.

Форум доирасида вазирлар, халқаро молия институтлари раҳбарлари даражасида муҳокамалар, 5 та панель сессияси, 22 та тақдимот ўтказиш режалаштирилган.

Инвестиция форумида 100 дан ортиқ давлатдан 122 та йирик хорижий инвесторлар ҳамда 540 га яқин йирик маҳаллий компаниялар вакиллари қатнашмоқда ва 4200 кв.м майдонда Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудининг мавжуд туристик-инвестицион салоҳияти, 3 та туристик-рекреацион зона фаолияти билан яқин танишишди ҳамда келажак ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

“Ўзбекистон туризмининг асоси бу маданий мерос объектлари ҳисобланади. Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги тарихий масканлар ўзининг ранг-баранглиги билан одамларнинг эътиборини ўзига тортади. Қисқа қилиб айтганда, қадимий “Ипак йўли”нинг муҳим бўлаги бўлган Ўзбекистон бўйлаб саёҳат туристларни янги саргузаштларга илҳомлантиради. Бугунги кунга келиб, туризмнинг ҳар бир йўналишини Ўзбекистонда мавжуд имкониятлар асосида энг юқори нуқтага олиб чиқиш учун ишланмоқда. Ўзбекистоннинг туризм соҳаси учун инвестиция мақсадимиз 3 миллиард долларни ташкил этади. Глобал миқёсда гапирадиган бўлсак, бу унчалик катта маблағ эмас: ўтган ой Лондонда очилган “The Peninsula” меҳмонхонаси дунёдаги биринчи миллиард долларлик меҳмонхона лойиҳаси эканлигини тушунаман ва сизни ишонтириб айтаманки, биз яқин йилларда учтадан ортиқ мана шундай меҳмонхоналар қуришни режалаштирмоқдамиз”, деб айтиб ўтди Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?