Маош 2,5 минг евро: ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилиняпти

13:00 22 Июль 2024 Жамият
313 0

Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилиняпти. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, соҳалар:

  • автомобиль механиги — 1000 евро;
  • CE тоифасидаги юк автомобили ҳайдовчиси —  1100–2500 евро.

Номзодлар учун талаблар:

Автомеханик:

  • автомобилга техник хизмат кўрсатиш қўлланмаларидан фойдаланиш;
  • автомобиль қисмлари ва кузови билан ишлаш;
  • диагностика ускуналаридан фойдаланиш;
  • камида 2 йиллик тажриба;
  • рус ёки инглиз тилларини билиш;
  • 25–40 ёш.

Рўйхатдан ўтиш (22 июль соат 11:30 дан 24 июль соат 14:00 гача)

CE тоифасидаги юк автомобили ҳайдовчиси:

  • Европанинг барча мамлакатларига юкларни ташиш;
  • юк ташиш билан боғлиқ ҳужжатларни тушуниш;
  • чип картанинг мавжудлиги;
  • камида 1 йиллик тажриба;
  • рус ёки инглиз тилларини билиш;
  • 55 ёшгача.

Рўйхатдан ўтиш (22 июль соат 11:30 дан 24 июль соат 14:00 гача)

Иш берувчи ҳисобидан:

  • ўқув ва тест синовлари давомида яшаш жойи;
  • суғурта;
  • ҳужжатлар ва иш рухсатномаларини рўйхатдан ўтказиш.

Фуқаро ҳисобидан:

  • агентлик хизматлари, ўқитиш ва кўниктириш;
  • виза учун тўлов;
  • овқатланиш;
  • авиачипта.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?