«Манчестер Сити» қаторасига учинчи ўйинида дуранг ўйнади

10:52 08 Январь 2026 Спорт
227 0

Кеча, 7 январь куни Англия Премьер-лигасининг 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган «Манчестер Сити» клуби ўз майдонида «Брайтон» жамоасини қабул қилди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Баҳсда ҳисоб 41-дақиқада пенальтидан очилди. «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд 11 метрли жарима зарбасини бехато амалга оширди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Каору Митома меҳмонларнинг жавоб голига муаллифлик қилди. Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов бу гал 3,5 ойлик танаффусдан сўнг яна Премьер-лига доирасидаги ўйинни асосий таркибда бошлади. Футболчи сўнгги бор 2025 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган «Арсенал» — «Манчестер Сити» (1:1) ўйинида асосий таркибдан ўрин олган эди.

Абдуқодир ўйинни анча ишончли ўтказди. У қатнашган 4 та тўп учун курашнинг барчасида ғалаба қозонди. Шунингдек, у амалга оширган 71 та узатманинг 94 фоизи аниқ чиқди. «Sofascore» портали мутахассислари Абдуқодирнинг кечаги ўйинини 7,1 баллга баҳолашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер